Жорий йилнинг 27-декабрь куни, “Юксалиш” ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан, 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот учрашуви ва 2025 йилга режалаштирилган амалий ишлар юзасидан фаоллар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, вилоятдаги фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоатчилик гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Учрашув сўнгида, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш, ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятимиз фаровонлигига қўшган ҳиссаси учун “Юксалиш” ҳаракати томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.