Нуқсонли товар алмаштириб берилди

08.09.20252 296

Ёзёвон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Тошҳовуз» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.И.нинг 185 000 сўмга харид қилинган оёқ кийими хонадонга келтирилиб кийиб кўрилиши жараёнида нуқсон аниқлангани, сотувчи уни алмаштириб бермаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот олиш ҳуқуқи таъминлаб берилиши лозим

03.09.20252 277

Бугунги кунда қаерга қараманг озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва бошқа турдаги товарларни аҳолига реализация қилиш фаолияти билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектлардан бирига кўзингиз тушади. Кимдир бундан сотувчилик фаолияти осон эканда, деган хулосага ҳам келиши мумкин.

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар алмаштирилмайдими?

29.08.20252 056

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 18-моддасига кўра, ноозиқ-овқат товарларни алмаштириб олиш тартиби ва алмаштириб берилмайдиган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасдиқлайдиган қоидалар билан белгиланади.

Узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим

25.08.20252 231

Баъзида товарлар олди-сотдиси жараёнларида, хусусан узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар савдосида айрим сотувчилардан «Ушбу товарга кафолат муддати белгиланмаган, ҳоҳласангиз оласиз, бўлмаса йўқда» қабилидаги совуқ муомалани ва ҳаттоки, «Товарнинг кафолати муддати мени олдимдан узоқлашишингиз билан тугайди», қабилидаги кинояомуз сўзларни ҳам эшитиб қоламиз.

Нуқсонлари бепул бартараф этиб берилиши пайсалга солинган музлатгич янгисига алмаштирилди

22.08.20252 189

Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Тошкент тумани Келес шаҳарчасида яшовчи Х.Ш.нинг товар шартнома қийматини бўлиб тўлаш шартларида 11 837 440 сўмга харид қилинган музлатгичда аниқланган нуқсонлар ва уларни сотувчи томонидан бепул бартараф этиб бериш билан боғлиқ масалада юзага келаётган муаммолар юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишлар фуқарога ҳисобланган қарздорликнинг ярми асоссизлигини кўрсатди

18.08.20252 243

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятида туман прокурорининг навбатдаги сайёр қабулида «Бўжай» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.И.нинг яшаш ҳудудларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматларини кўрсатувчи “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖ томонидан ҳисобланган 1 200 000 сўм қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик масалаларида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

14.08.20252 058

«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини оширишда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси билан олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Идишлар тўплами учун тўланган маблағ истеъмолчига қайтарилди

13.08.20252 315

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрилик С.Ҳ.нинг “Узум” маркет хизматидан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Кафолат муддати мобайнида товарнинг нормал ишлаши таъминлаб берилиши шарт

08.08.20252 347

Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Терактаги кўчасида истиқомат қилувчи М.И. нинг 900 000 сўмга кафолат муддати билан харид қилинган автомобил эҳтиёт қисмининг нуқсонли чиққанлиги ва уни алмаштиришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Скутердаги носозлик бепул бартараф этиб берилди

04.08.20252 214

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Риштон туманилик Г.А.нинг Бағдод туманида фаолият олиб борувчи савдо дўконидан 4 668 000 сўмга сотиб олинган скутерда нуқсон аниқлангани сабабли сотувчига бу борада қилинган мурожаатлардан натижа бўлмаётганлиги хусусида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи харид қилинаётган маҳсулотнинг сифати, бутлиги, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга

28.07.20252 246

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрилик С.А.нинг «Ипакчи буюм бозори»дан 5 000 000 сўмга сотиб олиниб хонадонга келтирилган янги музлатгичда нуқсонлар аниқлангани ва уни сотувчидан мақбул сифатдагисига алмаштириб ололмаётганлиги хусусида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ишдаги нуқсон бепул бартараф этилди

25.07.20252 395

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Ўзбекистон туманилик О.Ж.нинг сервис компанияси томонидан кўрсатилган хизматдан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Рақобат бошқармаси биринчи ярим йиллик фаолият якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди

25.07.20251 845

Тадбирда ҳисобот даврида вилоятда рақобат муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишларнинг асосий йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Носоз музлатгич сервис марказида бепул таъмирлатиб берилди

16.07.20252 392

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Хонариқ» маҳалла фуқаролар йигинилик А.Р.нинг 2 600 000 сўмга харид қилган музлатгични нуқсонли чиққанлиги сабабли уни сервис маркази орқали бепул таъмирлатиш ёки бунинг имкони бўлмаган тақдирда бошқасига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган ёзма мурожаати ўрганилди.

Эксклав ҳудудга пресс-тур ташкилланди

14.07.20252 230

Ўзбекистоннинг эксклав ҳудуди бўлган Шохимардон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига ташкилланган медиа тадбирда ҳудудий бирлашма, Рақобат бошқармаси раҳбар ва масъул масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўрганишлар натижасида бир йил олдин изсиз йўқолган тўлов суммаси топилди

09.07.20252 273

Фуқаро мурожаатида 2023 йилнинг 19-декабрида амалга оширган 195 000 сўм тўлови ичимлик суви таъминоти корхонаси базасида кўринмаётганлиги ва шахсий ҳисоб рақамига ҳам келиб тушмаганлигини маълум қилади. Ушбу ҳолат юзасидан «Фарғона сув таъминоти» АЖ туман филиалига сўров хати киритилиб, ўтказилган ўрганишларда фуқаро мурожаатида келтирилган важларнинг ўринли эканлиги маълум бўлди.

Тикув машинасидаги носозликлар бепул бартараф этиб берилди

04.07.20252 357

Харид қилинган тикув машинасидан фойдаланиш жараёнида нуқсонлар аниқлангани ва сотувчи томонидан уларни бепул бартараф этиб бериш чоралари кўрилмаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ягона ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш ишлари ҳақдорлик мавжудлигини кўрсатди

30.06.20252 282

Данғара тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Қ.И.нинг чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи корхона томонидан ҳисобланган қарздорлик суммасидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Россияга кириш учун тақиқи борлиги сабаб парвози қолдирилган истеъмолчининг авиачипта учун тўлаган пули қайтариб олинди

26.06.20252 436

Риштон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Қуйи Авазбой» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.У.нинг унда Россияга кириш учун тақиқ аниқлангандан сўнг авиачиптани сотувчига қайтарган бўлсада, чипта учун тўланган 3 544 000 сўм пулини қайтариб ололмаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Курьерлик хизматига талаблар белгиланди

24.06.20252 394

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом электрон тижорат доирасида курьерлик хизматлари фаолиятининг тартибини белгилайди ва ушбу соҳада ягона ҳуқуқий меъёрларни жорий этади.

1 … 4 5 6 7 8 … 26