Рақобат бошқармаси биринчи ярим йиллик фаолият якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

Тадбирда ҳисобот даврида вилоятда рақобат муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишларнинг асосий йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Анжуман давомида тадбир иштирокчиларининг соҳани янада ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари ҳам тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Тадбир доирасида ҳудудий бошқарма фаолиятини самарали йўлга қўйиш, очиқлик, ошкоралик ва ҳисобдорлик тамойилларига таянган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш мақсадида ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.