Ўзбекистонда контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга жазо чоралари кучайтирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари контрафакт ва сифатсиз маҳсулотлар муомаласининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари контрафакт ва сифатсиз маҳсулотлар муомаласининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.
Қўштепа туманилик Х.И. ўз яшаш маҳалласида «Темир дафтар»да туриши, бундай тоифадаги оилаларни кичик тадбиркорлик йўналишидаги фаолият турларига жалб қилиш орқали, уларнинг моддий аҳволини яхшилаш йўлида Ҳукумат томонидан яратилган имконият ва шароитлардан фойдаланган ҳолда тижорат банкидан ажратиладиган имтиёзли кредитни олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.
“Точка зрения” (“Нуқтаи назар”) газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасининг 5 ойлик фаолияти давомида у вилоятнинг Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Бувайда, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона ва Қува туманларига тарғибот тадбирлари билан ташриф буюрганлиги ҳамда юқоридаги ҳудудларда истиқомат қилувчи 368 нафар аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказилганлиги тўғрисида хабарлар берган эдик. Лойиҳа жорий йилнинг май ойидан яна фаолиятини давом эттириб, Данғара тумани ҳамда Қўқон шаҳридаги айрим маҳалла, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотларнинг ишчи-ходимлари билан учрашди.
Сўнгги пайтда ижтимоий тармоқларда тўлиқсиз иш вақти ёки масофадан даромад олиш тўғрисидаги таклифлар тобора кўпроқ учрай бошлади. Бу ажабланарли эмас, албатта. Ахир, ижтимоий тармоқлар орқали одамлар кўпинча уйда қолиб ҳам муносиб даромад топишга муваффақ бўлишмоқда. Иш излаш чоғида фирибгарлар қурбонига айланмаслик учун нима қилиш керак?
Қозоғистондаги заводдан иш ҳақини ололмай келаётган Ўзбекистон фуқароларининг муаммолари бартараф этилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Беташвиш ҳаёт, осон даромад ҳақидаги ваъдаларга алданган қиз уч ой давомида жинсий зўравонликда қулликда сақланган. Шу каби даҳшатли қисмат йирик халқаро одам савдоси билан шуғулланувчилар ўлжасига айланган юртдошларимиз бошига ҳар йили тушиб келмоқда.
Президентнинг 12.05.2023 йилдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-70-сон Фармони қабул қилинди.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази ўзини Сlick тўлов тизимининг хавфсизлик хизмати ходимлари сифатида таништириб, фуқароларнинг банк карталаридан пул ечиб олган бир неча шахсни аниқлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона Давлат Университетининг Иқтисодиёт факультети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ҳалқаро алоқалари ва бу борада эришилаётган натижалар» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида номинал қиймати 200 минг сўм бўлган қалбаки банкноталар тайёрлаган шахс қўлга олинди. У шундай қалбаки банкнотларнинг ҳар бирини 60 минг сўмдан сотган.
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўштепа тумани Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро А.Р.нинг истеъмол қилинган табиий газ учун асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига қилган электрон мурожаати ҳудудий тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилди.
Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида 18 ва 25 май кунлари қўшимча қатновлар қўйилади.
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Ҳувайдо кўчасида яшовчи фуқаро А. С. дан келиб тушган ёзма мурожаат ўрганилди.
Миграция ишсизликка ечимми?
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини, Нурафшон кўчасида яшовчи М.Ғ.нинг Федерацияга табиий газ таъминотига боғлиқ масалаларда юзага келаётган муаммо борасидаги ёзма мурожаати ўрганилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модул ишлаб чиқилди.
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.И.нинг харид қилинган мебел жамланмаси нуқсонли чиққанлиги масаласидаги ёзма мурожаати ўрганилди.
Президентнинг 26.04.2023 йилдаги “Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-61-сон Фармони қабул қилинди.
Хотин-қизлар меҳнат муҳожирлиги сўнгги йилларда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Самарқандлик муҳожир аёллар орасида Исроил давлатида ишлашни истовчилар кўпчиликни ташкил этади. Ушбу танлов Исроилда Россия ва Туркия давлатларига нисбатан меҳнатга ҳақ тўлашнинг юқори кўрсаткичлари ва албатта меҳнат шароити билан боғлиқ.
Давлат ижрочисининг ҳар қандай қарорлари ёки ҳаракатлари устидан шикоят энди фақат маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.