Россельхознадзор Ўзбекистоннинг 34 та корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди
Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан Россияга Ўзбекистоннинг 34 та корхонасидан помидор етказиб беришга рухсат берди.