2020/2021 ўқув йилида республика ОТМларида қабул квоталарини ўртача 25 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Президентнинг «2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига кўра, қабул квоталарини ошириш режалаштирилмоқда.
Хусусан, бакалаврларни тайёрлаш бўйича қуйидаги қабул параметрлари қўлланилади:
• кундузги таълим шаклига – 101 634 нафар;
• сиртқи таълим шаклига – 25 863 нафар;
• кечки таълим шаклига – 4 343 нафар.
Магистратура дастурига 10 643 нафар киши қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Бунда бакалавриатда ўқиш учун бюджет ўринлари 22 732та ва магистратурада ўқиш учун 5 408тани ташкил қилади.
2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари кўрсатилган ОТМ ва институтлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.