Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилмоқда
Президент томонидан 01.02.2024 йилдаги “Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-25-сон Фармон имзоланди.
Президент томонидан 01.02.2024 йилдаги “Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-25-сон Фармон имзоланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилда энг кўп таълим соҳаси ходимлари хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонун бузилиш ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “Тизим ташкилотларида 2023 йил давомида истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижалари” мавзусида брифинг ўтказди.
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туман ички ишлар бўлими томонидан юборилган фуқаро мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда харид қилинган уяли алоқа воситаси нуқсонли чиққанлиги ва сотувчи томонидан ушбу муаммони бартараф қилиш чоралари кўрилмаётганлиги маълум қилинган.
2024 йил 1 июлдан бошлаб дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади.
Солиқ қўмитаси ипотека кредитларига даромад солиғи имтиёзи қандай ва қанча суммага қўлланилиши ҳақида маълумот берди.
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Янгиер қишлоғида яшовчи М.Н.нинг харид қилинган ошхона анжомларини сифатсиз чиққанлиги ҳолати юасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг гранти соҳиби бўлган эди. Лойиҳа «Соғлигинг ўз қўлингда» деб номланиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш йўналишида ишлар олиб боришни кўзда тутади.
Президент томонидан 16.01.2024 йилдаги “Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-897-сон Қонун имзоланди.
Ўзбекистонда автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Янгитурмуш» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.И.нинг фарзанди учун харид қилган ўйинчоқ машина нусқонли чиққанлиги ҳақидаги мурожаати ўрганилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрь кунги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 889-сонли Қонуни қабул қилинди.
Президент 03.01.2023 йилда ПФ-1-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Ўрганишлар давомида вилоятнинг 16 та ҳудудидаги 95 та хўжалик юритувчи субъектларга қарашли бўлган объектлар кузатувдан ўтказилди. Шуларнинг 45 таси аҳолига савдо, умумий овқатланиш, транспорт, молиявий, тиббий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатувчи хусусий мулкчилик шаклидаги ташкилотлар, 50 таси эса аҳолига турли давлат хизматларини кўрсатувчи давлатга қарашли ташкилотлардан иборат бўлди.
Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўқон шаҳар «Нурли ҳаёт» кўчасида яшовчи М.Ж.нинг туман ҳудудидан харид қилинган темирчилик маҳсулотларини сотувчига қайтариш муаммо бўлаётгани хусусида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Ғозиёғлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.У. нинг харид қилинган газ печини яхши ишламаганлиги ва уни савдо дўкони қайтариб олмаётганлиги хусусида шаҳар прокуратурасига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрига Хитойдан импорт қилинган гуручлар сунъий экани ва целлофандан тайёрлангани айтилган видео хабарлар тарқалган эди. Расмийлар буни рад этди. Божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Нурбек Саломовнинг ЎзАга маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Фаровонлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Р. Э. нинг интернет хизматларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммони ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Азиз муштарийлар! Сизларни кириб келаётган 2024 йил билан чин қалбдан табриклаймиз!