Пахта ҳосили вақтида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар рўйхати эълон қилинди

29.01.20201 833

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилги пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани сабабли маъмурий жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхатини эълон қилди.

Андижонда саккиз ойлик қизини 5000 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди

28.01.20201 766

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари 2000 йилда туғилган аёлни ўзининг саккиз ойлик қизини 5000 долларга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олди.

Мактабларнинг 10−11-синфларида фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитилади

27.01.20201 913

2019−2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, тажриба сифатида 10−11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитила бошланади, дея хабар қилди Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

2019 йилда қарийб 300 минг киши жаримага тортилди

22.01.20201 667

2019 йил мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 16 256 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 11 142 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов хабар қилди.

ЙҲХББ ЙТҲларнинг очиқ статистикасини эълон қила бошлади

21.01.20201 842

ЙҲХББ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг дастлабки 10 кунида мамлакатда 107та бахтсиз ҳодиса рўй берган, уларнинг 103 таси ҳайдовчилар ва 4 таси пиёдалар томонидан содир этилган. Ушбу бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар сони 100 кишини, ҳалок бўлганлар сони эса 35 кишини ташкил этди.

Қасддан баданга енгил шикаст етказиш тўғрисидаги моддани Жиноят кодексидан чиқариб ташлаш таклиф қилинди

20.01.20201 745

Ўзбекистонда қасддан баданга енгил шикаст етказиш тўғрисидаги модда декриминализация қилиниши мумкин. Ички ишлар вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Фуқаронинг фото тасвиридан унинг рухсатисиз фойдаланиш мумкинми?

16.01.20201 665

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 99-моддасига асосан шахснинг тасвирга бўлган ҳуқуқи ажралмас ва дахлсиздир. Миллий қонунчиликда фуқаронинг тасвирга бўлган ҳуқуқи дахлсизлиги чегаралари аниқ белгиланмаган, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.

Айрим тиббий маълумотномалар ДХМлар орқали берилади

15.01.20201 519

10 январь куни «Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Президент Ватан ҳимоячиларини тақдирлади

14.01.20201 619

Президент Шавкат Мирзиёев ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш тизими жорий қилинди

10.01.20202 414

«Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори 2019 йилнинг 2 ноябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари қандай фаолият кўрсатади?

07.01.20202 425

Вазирлар Маҳкамасининг 5.10.2019 йилдаги 848-сон қарори билан Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

Архив хизматлари давлат хизматлари марказлари ва портали орқали кўрсатилади

06.01.20202 020

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 20 сентябрь куни архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат бошқаруви ва назоратини такомиллаштириш, қоғоз шаклидаги, кино, фото ва фоно ҳужжатларини рақамлаштиришни янада жадаллаштиришга қаратилган фармонни имзолади.