Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари 2000 йилда туғилган аёлни ўзининг саккиз ойлик қизини 5000 долларга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олди.
Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, аёл оилали бўлиб, тезкор тадбир давомида фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.