Ҳунармандлар ота-боболаридан мерос бўлиб қолган ишларини давом эттирар эканлар, халқларимизнинг бебаҳо маданий мерослари ҳисобланган ҳунарлар асрлар оша яшайверади. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида ана шундай халқ ардоғидаги ҳунарлардан бири – мусиқа асбобларини ясайдиган усталар ҳақида сўз боради.