Фарғона вилояти кўчалари электрон харитага киритилмоқда

09.03.20241 867

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 16-октябрь кунги 295-сонли ҳамда 2018 йил 14 декабрь кунги 1010-сонли “Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармасининг туман ва шаҳар филиаллари томонидан оператив ишларни қабул қилиш ва якунлаш ишлари олиб борилмоқда.

Автобус бошқаришда гендер тенглиги таъминланади

20.02.20241 957

Аёлларга «C» ёки «D» тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш фақатгина автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 тоннадан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаганлиги) асосида рухсат этилиши ҳақидаги норма бекор қилинмоқда.

Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

12.02.20241 782

Сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Антикоррупция агентлигига 2023 йилда энг кўп мурожаат таълим соҳаси бўйича келиб тушган

01.02.20241 837

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилда энг кўп таълим соҳаси ходимлари хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонун бузилиш ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди.

Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижалари юзасидан брифинг ўтказилди

31.01.20241 863

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “Тизим ташкилотларида 2023 йил давомида истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижалари” мавзусида брифинг ўтказди.

Аҳоли хавфсизлиги учун фармацевтика соҳасида дорилар назоратининг янги тизими жорий этилади

27.01.20241 719

2024 йил 1 июлдан бошлаб дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади.

Бешариқда «Соғлигинг – ўз қўлингда» номи остида лойиҳа амалга оширилмоқда

23.01.20241 990

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг гранти соҳиби бўлган эди. Лойиҳа «Соғлигинг ўз қўлингда» деб номланиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш йўналишида ишлар олиб боришни кўзда тутади.

Маъмурий судларда давлат божини олдиндан ундириш бекор қилинди

22.01.20242 013

Президент томонидан 16.01.2024 йилдаги “Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-897-сон Қонун имзоланди.

Ижро ҳужжатлари онлайн тарзда берилади

12.01.20242 069

Президент 03.01.2023 йилда ПФ-1-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.  

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат объектларидан эркин фойдаланишлари учун шароитлар яратиб берилганми?

11.01.20241 921

Ўрганишлар давомида вилоятнинг 16 та ҳудудидаги 95 та хўжалик юритувчи субъектларга қарашли бўлган объектлар кузатувдан ўтказилди. Шуларнинг 45 таси аҳолига савдо, умумий овқатланиш, транспорт, молиявий, тиббий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатувчи хусусий мулкчилик шаклидаги ташкилотлар, 50 таси эса аҳолига турли давлат хизматларини кўрсатувчи давлатга қарашли ташкилотлардан иборат бўлди.

1 3 4 5 6 7 46