Тасдиқланган медиа-режага мувофиқ, Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармалари томонидан навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Н.Машрапов, соҳа масъуллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этдилар.
Анжуман давомида 2025-йилнинг ўтган 6 ойлик даврида амалга оширилган ишлар, ер ресурслари ва кадастр соҳасида жорий этилган янгиликлар, шунингдек, хизматлар сифатини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар юзасидан батафсил ахборот берилди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларга, ходимлар ўртасида ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ва барча шаҳар ҳамда туман бўлимлари инспекторалри томонидан ер қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар доирасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2025-йил 6-ой давомида вилоят бўйича 3 728 та ҳолатда жами 183,6 гектар ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Кадастр агентлиги органлари томонидан ер қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар юборилиб, 3 055 та ҳолатда 154,3 гектар ёки (82%) ер майдонларида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилган.
Ер қонунбузилиши ҳолатларини содир этган айбдор шахслар томонидан қурилган қурилишларни буздириш ҳамда ер майдонларини туман захирасига қайтариш мақсадида 471 та (19,6 га) ҳолатда судларга даъво аризалар киритилиши таъминланди.
Жиноят аломатлари мавжуд ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 49 та (5,9 га) ҳолат эса прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар Қўшма тартиб асосида тақдим этилди.
Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармаси масъуллари кадастр пастортини шакллантириш борасида маълумотлар беришди.
2025-йил 6-ой давомида жами 28 342 та кадастр паспортини шакллантириш борасида мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан: 8 772 таси ҳужжатида камчилик аниқланиб рад этилган бўлса, 17 331 таси ижобий ҳал этилди.
Фарғона вилояти бўйича ЎРҚ-937-сонли “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказилган хатлов бўйича маълумотларга эътибор қаратилди. Фарғона вилояти бўйича жами 1062 та МФЙ мавжуд бўлиб, 2025-йил учун 306 та МФЙ ларда режа-график бўйича хатловдан ўтказиш белгиланган.
Хусусан, жорий йил бошидан 6 ой давомида Фарғона вилояти бўйича 38 174 та объект хатлов қилиниб электрон тизимига киритилган. Шундан 28 044 таси “УзКАД” ахборот тизимига олиб ўтилди. Бугунги кун ҳолатига 21 414 та кўчмас мулк объектлари “ЭЪТИРОФ” ААТга киритилган.