Истеъмолчининг қонуний талаби ижроси таъминланди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Тошлоқ тумани «Турват» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи И. У.дан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда фуқаро Марғилон шаҳри «Ипакчи буюм бозори»даги дўконлардан биридан харид қилинган қишки кийим мақбул сифатда эмаслиги маълум бўлгач бу борада сотувчига қўйилган қонуний талаблар бажарилмаётганлиги маълум қилиниб, муаммони бартараф қилинишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўралади.
