Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

16.09.20261 965

11.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1176-сон Қонун билан судга ҳурматсизлик ҳолатларининг олдини олишга ва суд ишларини ҳал қилишга аралашганлик учун жавобгарлик чораларини аниқлаштиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Кўп квартирали уйлардан техник фойдаланиш нормалари янгиланди

24.08.20262 171

Янги нормалар кўп квартирали уйларнинг фасадларини таъмирлаш ва ертўлалардаги магистрал тармоқларни назорат қилиш, шунингдек, умумий фойдаланишдаги ҳудудларда санитария нормаларини сақлаш тартибини белгилайди. Улар уч ойдан кейин кучга киради.

ИИВ йўл ҳаракати қоидабузарликларини расмийлаштиришнинг янги тартибини таклиф қилди

10.08.20262 261

Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини белгиловчи янги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Давлат органининг ноқонуний қароридан етказилган зарарни қоплашнинг ягона механизми жорий этилмоқда

03.08.20262 378

Агар суд муайян айбдор шахсни аниқласа, у етказилган моддий ва (ёки) маънавий зарарни тўлаши шарт. Айбдор буни белгиланган тартибда ихтиёрий равишда амалга ошириши мумкин.

Зўравонликдан жабр кўрган болалар ва аёлларни ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

07.07.20262 410

Хусусан, Оила, Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиришлар киритилиб, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ва «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонунларга «боланинг энг яхши манфаатлари» тушунчаси киритилди.

Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди

02.07.20262 408

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди

12.05.20262 406

04.05.2026 йилдаги ЎРҚ-1143-сон Қонун билан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

QR-код орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

22.04.20262 493

Адлия вазирлиги ягона QR-код бўйича идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган, ушбу фармон билан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун босқичма-босқич ягона QR-код орқали тўловларни қабул қилиш тизими жорий этилиши белгиланган.

Электросамокатлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилмайди

06.04.20262 450

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда электросамокат ва шунга ўхшаш транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди.

Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни тезлашади

25.03.20262 281

Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2026 йилдаги 109-сон қарори билан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари белгиланди.

1 2 3 … 13