Лойиҳа йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ишларни расмийлаштириш, кўриб чиқиш ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларнинг шу масалаларга оид мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди. Ҳужжатга кўра, маъмурий ишларни юритиш электрон шаклга ўтказилади.