“Ўзбекистон темир йўллари” 2024 йилнинг 24 сентябрдан бошлаб Тошкент—Москва—Тошкент йўналишида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, ушбу қатнов йўловчиларнинг талаби ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган бўлиб, ҳафтада бир маротаба амалга оширилади.
COVID-2019 туфайли 2020 йил 16 март ойидан бошлаб, “Ўзтемирйўлйўловчи”нинг халқаро йўналишларда ҳаракатланадиган барча йўловчи поездлари, хусусан, Қозоғистон ва Россиянинг бир нечта йирик шаҳарларига, жумладан, Тошкент—Москва—Тошкент йўналишидаги йўловчи поездлари ҳаракати ҳам тўхтатилган эди. 2022 йилдан бошлаб эса халқаро йўналишларда йўловчи поездлар қатнови босқичма-босқич тиклана бошлади.
Сўнгги манзил — Москва пойтахтидаги “Павелесский” темирйўл вокзалига 27 сентябрь куни соат 23:12 да (Москва вақти билан) етиб боради. Москва—Тошкент йўналишидаги 506-сонли поезд қатнов эса 28 сентябрь куни Москва вақти билан соат 05:40да “Павелесский” вокзалидан ҳаракатни бошлайди ва 1 октябрь куни Тошкент вақти билан 08:25 да етиб келади.