Нотўғри маълумот берилиши натижасида харид қилинган товар сотувчига қайтарилиб, истеъмолчига мақбул сифатдагиси берилди

15.07.20242 195

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Сойбўйи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Х.нинг харид қилинган хўжалик буюми қадоғида кўрсатилган маълумотларга тўғри келмаганлиги ва товарни бошқасига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи ҳақдор экан

10.07.20242 288

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги «Садда» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н. Ю. нинг “Фарғона сув таъминоти” АЖ Тошлоқ туман филиали хизматидан норози бўлиб берган аризаси ўрганилди.

Cохта ҳавола юбориб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс аниқланди

08.07.20242 224

Тошкент шаҳрида яшовчи 61 ёшли фуқаро С.М. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан 1 млн 515 минг сўм пулларини яширин равишда ўзлаштирганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Зўравонликка учраган хотин-қизларга қандай ёрдам берилади

05.07.20242 276

Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2024 йилдаги “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сон қарори қабул қилинди.

Болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда эътиборсизлик кетмайди

03.07.20242 379

Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда маҳсулот қадоғида келтирилган маълумотлар ичида унинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик (сақлаш) муддатлари ҳақидаги маълумотлар энг муҳим маълумотлардан бири саналади.

ЭКОҚОЧҚИНЛАР ЯНА ҚОЧИШИ КЕРАКМИ?

01.07.20242 706

Кос-Кўл экоқочқинлар учун совет давридан қолган биринчи бошпаналардан бири ҳисобланади. Улар ўтган асрнинг 80-йилларида Орол денгизи соҳилларидан бу ерга — Нукус шаҳри чеккасига кўчиб келишган.

Ногиронларнинг ҳаётини қандай яхшилаш мумкин?

28.06.20242 440

Ногиронлар кўплаб муаммоларга дуч келишади. Булар — инфратузилманинг етишмаслиги, инклюзивликка кириш, иш топиш, жамиятдаги ўзибўларчилик ва камситилишдир. Ушбу муаммоларнинг барчасини ҳал қилиш фурсати етмадими? Ногиронларнинг ҳаётини қандай яхшилаш мумкин? Ушбу саволларни ўз режалари билан ўртоқлашган мутасадди ва масъулларга бердик.

Истеъмолчи эътирозига сабаб бўлган мобил қурилма сотувчига қайтарилди

27.06.20242 377

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фурқат туманида яшовчи Г.А.нинг қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилинган мобил қурилмадан фойдаланишда юзага келган муаммо ва ушбу муаммони ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Давлат мулкини ижарага беришда қонун бузилиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

24.06.20242 131

Президент томонидан 19.06.2024 йилдаги “Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-933-сон Қонун имзоланди.

Таъмирталаб тилло буюм бошқасига алмаштирилди

19.06.20242 059

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Қувасой кўчасида истиқомат қилувчи Х.Ф.нинг харид қилинган тилло узукда нуқсон юзага келгач, уни сотувчига топширилгани, лекин уни таъмирлаб қайтариб топшириш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Товарда аниқланган нуқсон бепул бартараф этиб берилди

14.06.20242 280

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасида Қувасой шаҳрида яшовчи Қ.М.нинг Фарғона шаҳридан харид қилган ортопедик матрасдан фойдаланиш жараёнида нуқсонлари аниқлангани, сотувчидан бу борада тайинли жавоб ололмаганлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.

Жамоатчилик назорати тадбирларига ёшларни фаол жалб этиш масалаларида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

12.06.20242 277

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси медиа тадбирлар режаси асосида, Фарғона политехника институтида, «Жамоатчилик назоратини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзусида ҳудудий бирлашма раиснинг талаба ёшлар билан очиқ мулоқотини ўтказди.

МАҚСАДИМИЗ – БИР…

11.06.20242 212

Фарғона вилояти шифохоналаридаги тиббиёт ходимлари аждодларнинг бағрикенглик анъаналарини муносиб давом эттирган ҳолда бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий тараққиёти йўлида меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига субсидия, компенсация ажратиш тартиби ишлаб чиқилди

10.06.20242 354

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг “Меҳнат мигрантларига субсидия, компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашувини аниқлашда фаол ёрдам берган шахслар мукофотланади

07.06.20242 477

“Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Нуқсонли электросамокат мақбул сифатдагисига алмаштирилди

05.06.20242 463

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Соҳибқирон Темур кўчасида яшовчи Т.Ё.нинг 3 650 000 сўмга олинган электросамокатнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни алмаштириш ёки пулини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

«Бошқаларга ўхшамаганлар» билан бир партада

03.06.20243 033

Адиса Абдуллаева 10 ёшда. У бармоқлари ривожланишида нуксон билан туғилди. Ҳаётининг биринчи ойларидаёқ қизалоққа шошилинч жарроҳлик муолажа талаб қилинди, бир нечта операция ўтказилди — бирлашган бармоқлар ажратилди. Аввалига қўлида қалам тутиш қийин кечди. Ҳозирда эса Адиса дафтарга қунт билан ҳуснихат ёзмоқда, энди у ёзаётган ҳарфлар, айниқса бош ҳарфлар бинойидек чиқмоқда.

1 14 15 16 17 18 99