СМС хабарнома тарзида келган қарздорлик суммаси асоссиз бўлиб чиқди

30.08.20241 967

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Ҳаётобод кўчасида яшовчи Ш.Т.нинг электр таъминоти корхонаси томонидан хонадонига асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мустақиллик миллий ўз-ўзини англаш демак

29.08.20241 674

Кишилик тарихида давлат тушунчаси билан бир вақтда истилочилик, кучли давлатлар томонидан кучсизроқ, ожизроқ давлатларни босиб олиш, қарамликка солиш тажрибаси пайдо бўлди ва айни пайтда мустақилликка интилиш, мустақил давлат тузиш, мустақил ташқи ҳамда ички сиёсий, иқтисодий сиёсат юритишга интилиш жараёни вужудга келди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали матбуот анжумани ўтказди

28.08.20242 029

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиалида Агентлик Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова ҳамда Агентликнинг Фарғона вилоят филиали раҳбари Аҳаджон Акбаровлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Ёрдон»лик ёшлар замонавий мини футбол майдонига эга бўлдилар

28.08.20241 932

Фарғона туманининг “Ёрдон” қишлоғида “Ёрдон” МФЙ нинг “Маҳалламизда оммавий спортни ривожлантирамиз” номли лойиҳаси асосида қуриб битказилган мини футбол майдонини ҳудуд ёшларига топшириш маросими ўтказилди.

Статистика бошқармасида вилоятнинг демографик кўрсаткичларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

27.08.20241 514

Жорий йилнинг 27-август куни Фарғона вилояти статистика бошқармаси биносида вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар иштирокида «Фарғона вилоятининг 2024-йил январь-июнь ойлари ҳолатига демографик кўрсаткичлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ҚАЙТИШ НУҚТАСИ

26.08.20241 697

Туркияга келганига 5 йилдан ошган Дилобар (исми ўзгартирилган) шу кунларда касал бўлиб ётиб қолган. Айтишича, истанбуллик янги оиласидаги Хоним (уй соҳибаси) тозалик “жинниси” экан ва 3 қаватли уйидаги 10 та хонани электр чангютгич билан эмас, қўлда артиб-тозалашга мажбур қилар экан.

Газ идораси истеъмолчига бир миллион сўм маънавий зарар тўлайдиган бўлди

23.08.20241 895

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчи Ш.Т.нинг манфаатини кўзлаб, унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан киритилган даъво аризаси кўриб чиқилди.

«ТУРК АЁЛЛАРИДАН ЯШАШНИ ЎРГАНДИМ!»

15.08.20241 912

Гулнорани Бурсада яшовчи турк оиласи «Чичек» («гул» маъносида) деб чақиради. У 14 йилдан бери Туркияда: 6 йил Измирда, 3 йил Аданада ишлади, 5 йилдан бери эса бурсалик Фатма хонимнинг 4 кишилик оиласида хизматчилик қилмоқда.

Носоз маиший техника учун амалга оширилган тўлов қайтариб олиб берилди

12.08.20241 954

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрида яшовчи М. Т. нинг 1 500 000 сўмга сотиб олган ярим автомат кир ювиш машинаси нуқсонли чиққанлиги, уни мақбул сифатдагисига алмаштириш ёки пулини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар ва уларда кўтарилган масалалар муҳокама қилинди

09.08.20241 724

Ҳудудий бирлашма медиа тадбирлари режаси асосида ташкилланган ушбу тадбир Фарғона туманининг «Ёрдон» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла масъуллари ва фаоллари иштирокида бўлиб ўтди.

Пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланади

08.08.20241 820

Президент томонидан имзоланган “Пробация тўғрисида”ги қонунга кўра, шахсни пробация ҳисобига қўйиш мазкур шахснинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) пробация бўлинмасининг ходими томонидан пробацияга оид ахборот тизимига маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

ЕР УЧУН КУРАШ

06.08.20242 028

Салом дўстлар! «УзТренд» жамоаси Ўзбекистондаги экологик қочқинлар, иқлим мигрантлари ҳаёти тўғрисидаги лойиҳани давом эттирмоқда. Биз ўтган асрнинг, яъни  «совет» даврининг 80 йилларида Оролбўйидан кўчиб ўтишга мажбур бўлган илк муҳожирларга мурожаат қилдик.

Зарур техник қисмсиз етказиб берилган товардаги камчилик тўғриланди

05.08.20241 964

Қўқон шаҳар истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С. Н.нинг 12 650 000 сўмга харид қилинган скутер истеъмолчига орқани кўрсатувчи ён ойнасисиз етказиб берилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўплашга қарши жиддий чоралар кўрилиши белгиланди

01.08.20241 734

“Ташаббусли бюджет” жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Олий Мажлис Сенати кенгаши қарори эълон қилинди.