Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималарга қарши “my.gov.uz” портали орқали электрон шикоят йўллаш мумкин бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарорига асосан, 2024 йилнинг 1 сентябридан бошлабmy.gov.uz портали орқали Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан чиқарилган қарорлар ва юборилган хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тартибда шикоят қилиш имконияти пайдо бўлади.
Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Агар шикоят ўринли деб топилса, ЙҲХХ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.