Фарғона вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди

31.10.20231 871

Бугунги кунда Фарғона вилояти жаҳоннинг 77 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Шундан энг юқори улуш Россия Федерациясида 400,9 млн. АҚШ доллари, шунингдек Хитой Халқ Республикаси билан 348,8 млн., Қозоғистон билан 168,4 млн., Туркия билан 70,1 млн., Қирғиз Республикаси билан 85,0 млн., Афғонистон билан 35,0 млн. ва Тожикистон билан 31,4 млн. АҚШ доллари миқдорида ташқи савдо айланмаси қайд этилган.

Айрим турдаги товарларни ишлатиб кўрсатиш, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиш сотувчининг мажбуриятидир

30.10.20231 942

Бувайда тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Олтиариқ туманилик С.О.нинг истеъмол кредити шартларида харид қилинган скутердаги носозликлар юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Вилоят судларининг 9 ойлик фаолияти таҳлилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

28.10.20231 949

Фарғона вилоят судларининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунлари юзасидан журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари тизимида матбуот ва ахборот йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳам иштирок этдилар.

Миллатларнинг ноёб маданий меросига айланган ҳунарлар

27.10.20232 046

Қирғизистонда Лайлак гилами, Ўзбекистонда эса Марғилон атласини тўқиш ҳунари ота-онадан фарзандга, устоздан шогирдга ўтиб, кўп асрлардан буён яшаб келмоқда. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида ана шу анъаналарни давом эттириб, бунинг ортидан эл-юртда ҳурмат-эътибор қозонаётган ҳунармандлар ҳақида сўз боради.

Истеъмолчининг икки миллион сўм моддий зарар кўришини олди олинди

27.10.20231 953

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро А.С. мурожаат қилиб, харид қилинган мебелнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни сотувчи томонидан алмаштириб бериш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги ҳолати юзасидан мурожаат қилган.

Фарғонада Баткен гуручи севиб истеъмол қилинади

26.10.20232 365

Ҳар йили октябрь ойида Қирғизистоннинг Баткен вилояти Бурганди водийсида дарё бўйида жойлашган қишлоқлар аҳолиси шоли ҳосилини йиғиб оладилар. Ундан тайёрланган гуручни эса Ўзбекистон аҳолиси севиб истеъмол қилади. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида Баткенда етиштирилган гуручнинг Фарғона водийси аҳолиси учун ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз боради.

Ёғочга жон киритаётган уста ҳунармандлар

24.10.20232 125

Ҳунармандлар ота-боболаридан мерос бўлиб қолган ишларини давом эттирар эканлар, халқларимизнинг бебаҳо маданий мерослари ҳисобланган ҳунарлар асрлар оша яшайверади. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу галги сонида ана шундай халқ ардоғидаги ҳунарлардан бири – мусиқа асбобларини ясайдиган усталар ҳақида сўз боради.

Нуқсонли чиққан шиферларнинг пули истеъмолчига тўлиқ қайтарилди

23.10.20232 050

Бувайда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Узумзор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи У.Х.нинг томга ёпиш учун харид қилинган шиферларнинг нуқсонли чиққанлиги ва бу борада сотувчига билдирган эътирозларидан натижа бўлмаётганлиги хусусидаги оғзаки мурожаати ўрганилди.

Фарғонада салкам 6 млрд сўмлик мобил телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

20.10.20232 160

Фарғона вилоятида умумий қиймати салкам 6 миллиард сўмга яқин уяли алоқа воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.

Истеъмолчининг мурожаати асосида хонадонидаги интернет тармоғидаги нуқсон бартараф қилинди

19.10.20232 004

Истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ўртасида тузиладиган шартномаларда томонларнинг бир қатор ҳуқуқлари белгилаб берилиши қаторида уларга муайян мажбуриятлар ҳам юкланадики, томонларнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини ўз вақтида, тўлақонли адо этиб боришлари келгусида бу борада турли эътирозлар келиб чиқишини олдини олади. Акс ҳолда турли келишмовчиликлар келиб чиқиб, масалага учинчи шахс ёки ташкилотларнинг аралашувига қадар бориб етишига ҳам сабаб бўлади.

Фарғона-Баткен: қўшнилар туризм янада ривожланишидан бирдай манфаатдор

18.10.20232 289

Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолисининг умумий жиҳатлари кўп ва улар турли мақсадларда бир-бирларига ташриф буюришни, борди-келди муносабатларини хуш кўрадилар. Ушбу йўналишда эса туризмнинг турли шаклларини ривожлантириш қўл келади. «Қўшнилар» лойиҳасининг бугунги сонида шу ҳақда сўз боради.

Баткен бозорларида Фарғонада ишлаб чиқарилган қурилиш материалларига талаб ошмоқда

17.10.20232 042

Қирғизистоннинг Баткен области географик жойлашув жиҳатидан чекка ҳудуд бўлгани сабабли бу ерга қурилиш материалларини Бишкекдан олиб келишдан кўра, қўшни давлатнинг Фарғона вилоятидан импорт қилиш қулайроқ. «Қўшнилар» лойиҳасининг бу сафарги сонида биз икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларининг аҳамияти ҳақида гаплашамиз.

Фуқаронинг йўловчи ташиш корхонаси хизматлари сифати юзасидан эътирозлари ўрганилди

16.10.20232 212

Бувайда тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган «Юқори Манғит» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи А.И. ўзи кундалик ишга қатнаши учун фойдаланадиган йўловчи ташиш транспорти корхонаси ҳайдовчиларининг муомаласи ва йўл кира ҳақларидаги тартибсизликлар юзасидан ўз эътирозларини билдириб ўтган.

Фуқаро олти миллион сўм зарар кўришининг олди олинди

13.10.20232 061

Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қашқадарё вилоятининг Касби туманилик У.Х.нинг парранда тухумларини очириш учун инкубатор харид қилганлиги ва уни нуқсонли чиққанлиги ҳолати юзасидан Бош прокуратура ишонч телефонига қилган мурожаати масаланинг ҳудудий тегишлилиги бўйича ўрганилди.

Кафолат муддати ичида топилган нуқсон бепул бартараф этилди

10.10.20232 082

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Даштчўлпон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Б.Ж.нинг харид қилинган совутгичдан кафолат муддатида фойдаланиш жараёнида нуқсонлар кузатилгани ва сотувчи уни бепул таъмирлаб бериш ишларини пайсалга солаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

FAKENEWS: МЕДИАДА ЁЛҒОН ХАБАР

09.10.20232 206

Бу материалимизда ёлғон, яъни фейк хабар нима ва у қаердан келиб чиқади ёки кимлар бундан манфаатдор деган қарашларни ёритмаймиз. Балки жамиятга таъсири, оқибатлари ҳақида, қолаверса, турли фейкларга ишониб, дарров хулоса чиқармаслик учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида гаплашамиз.

Мева ва сабзавотларни сақлаш омборлари иқтисодиётни юксалтиришга хизмат қилмоқда

06.10.20232 539

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мева ва сабзавотларни сақлаш омборлари сони ортиб бормоқда. Қирғизистон бу йўналишда эндигина иш бошлади. «Қўшнилар» лойиҳасининг мазкур сонида биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларининг имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилувчи совутгич омборлар ҳақида сўз юритамиз.

Фарғона вилоятидаги таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай бормоқда?

06.10.20232 247

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўтказилган тадбирда тизимдаги таълим ташкилотларини 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчилик вакилларига ахборот бериб ўтилди.

1 2