Ҳисобланган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди
Данғара тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Катта Аравон қишлоғида яшовчи А.С.нинг ичимлик суви етказиб берувчи корхона базасида ўз шахсий ҳисоб рақамида асоссиз қарздорлик турганлиги ва уни масъуллар томонидан бартараф қилинмай келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.