Ҳисобланган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди

31.07.20231 864

Данғара тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Катта Аравон қишлоғида яшовчи А.С.нинг ичимлик суви етказиб берувчи корхона базасида ўз шахсий ҳисоб рақамида асоссиз қарздорлик турганлиги ва уни масъуллар томонидан бартараф қилинмай келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Ҳисоб-китобли таваккалчилик оиланинг моддий аҳволини ўнгланишига олиб келди

31.07.20232 116

Бизнинг навбатдаги қаҳрамонимиз ҳам оиласи ҳаётини эртакка айлантирмоқчи эди. Бу ният амалга ошганга ўхшайди. Бу – Жиззах шаҳрида яшовчи 50 ёшли Акмал Аҳмедов. Унинг хотини ва ўғли бор. Бундан бир ярим йил олдин улар камбағал ҳисобланарди. Ўшанда оила бошлиғи уч кишилик оила учун 1,5-2 миллион сўм (тахминан 1,5-2 доллар) пул топарди.

ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда

28.07.20232 084

Мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади, дейилади ЮНEСКО ҳисоботида. Дунёнинг ҳар тўртинчи давлатида мактабларда смартфонлар аллақачон тақиқланган.

Беш ой давомида фойдаланишда бўлган телевизорда нуқсон чиққач у бошқасига алмаштирилди

25.07.20232 233

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Ўрикзор кўчасида яшовчи Г.У. мурожаат қилиб, харид қилинган телевизорнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни мақбул сифатдагисига алмаштиришда амалий ёрдам сўраганди.

Фарғона водийси: йўл машаққати қанчалик оз бўлса, бизнес шунчалик соз ривожланади

21.07.20232 311

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг очилиши кимлардир учун янги умидлар, янги тажрибалар олиб келган бўлса, айрим фермерлар учун янги имкониятлар эшикларини очиб берди.

Фарғонада таълим тизимига оид масалаларда жамоатчилик эшитуви ўтказилди

18.07.20231 872

Тадбирда сўз олганлар соҳага оид қонун ва қарорлар ижросини таъминлаш ва соҳада жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ушбу жараёнда ННТларнинг тутган ўрни ва роли, уларда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашдилар.

Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишини мониторинг қилиш учун кичик станциялар ўрнатилади

17.07.20231 982

Қайд этилишича, 2023 йил 1 декабрга қадар ўрнатиладиган ушбу кичик станциялар Экология вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади. 

Экспортга қўйилган чеклов бекор қилингач, Ўзбекистон четга рекорд даражада кўп пиёз юборди

13.07.20232 224

Январь ойида Ўзбекистонда пиёз экспорти 4 ойга тўхтатилганди. Кейинчалик 15 мартдан бошлаб нарх барқарорлашгани сабабли бу маҳсулот экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди. Шундан сўнг маҳсулот рекорд ҳажмда ташқи бозорларга етказиб берилди, дея хабар бермоқда Eastfruit интернет-нашри.

Мобил қурилмадаги нуқсон бепул бартараф этиб берилди

12.07.20232 038

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Сойгузар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи истеъмолчи Х.И.нинг харид қилинган мобил қурилмада бир неча бор носозлик юзага келганлиги, лекин сотувчи томонидан унинг қонуний талабларини бажариш ишлари пайсалга солинаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Икки элга тинчлик соғиниб яшаётган аёл

11.07.20232 520

Элмира Мусаева — Ўзбекистон фарзанди. Фарғона туманида туғилиб ўсган. Ўз даврида мактабининг намунали ўқувчиси, ҳамширалик сирларини эгаллаш жараёнида ўқиётган билим юртининг илғор талабаси. Республика кўрик танловлари ғолиби. Лекин ризқи қўшни Қирғизистонга сочилган экан, Водилдан Қадамжойга келин бўлиб тушган. Икки юрт ўртасидаги тинчлик, дўстлик, яхши ҳамкорлик, борди-келди давом этар экан, у каби аёлларнинг ҳиссалари, оддий кўз илғамас меҳнатлари бунда мужассам!

Нуқсонли товар сервис компанияси хулосаси асосида алмаштирилди

07.07.20232 066

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари Фарғона тумани «Саноат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.А.нинг харид қилинган музлатгич бир неча маротаба бузилиб, носоз ҳолга келиб қолаётганлиги борасидаги ёзма мурожаатини ўргандилар.

Олий таълим соҳасида маъмурий ислоҳотлар амалга оширилади

06.07.20232 118

Президентнинг 03.07.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистонда олий таълим дастурлари етакчи хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида қайта кўриб чиқилади.

Истеъмолчининг салкам олти миллион сўмлик нуқсонли шифери алмаштириб берилди

04.07.20232 226

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Янгиқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи У.Т.нинг харид қилинган шифер маҳсулотини сифатсиз чиққанлиги юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Тошкентда ДУК ходими тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди

03.07.20232 191

Пойтахтдаги қурилиш корхонаси ходими кўп қаватли турар жой биноларини қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб қўлга олинди.