Данғара тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Катта Аравон қишлоғида яшовчи А.С.нинг ичимлик суви етказиб берувчи корхона базасида ўз шахсий ҳисоб рақамида асоссиз қарздорлик турганлиги ва уни масъуллар томонидан бартараф қилинмай келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Мурожаат эгасига кўра, у хонадонидаги истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловларни амалга ошириб келади. Хусусан у ўтган йилнинг август ойида 176 000 сўм олдиндан тўловни амалга ошириб, хонадондаги сув ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича олинганда, ҳали ҳам ўша миқдордаги сув истеъмолини амалга оширмаган бўлсада, ундан корхона 206 823 сўм миқдоридаги қарздорликни бартараф қилинишини талаб қилиб келмоқда. Ҳолатга ойдинлик киритиб, амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Туман жамияти мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида истеъмолчи томонидан келтирилган важларнинг асосли эканлиги, фуқаро томонидан тўланган тўловлар ҳисоблагич кўрсаткичининг 933 метр кубига қадар амалга оширилганлиги, жорий йилнинг 1 август ҳолатига унда қарздорлик мавжуд эмаслиги «Фарғона сув таъминоти» МЧЖнинг Данғара туман бўлимидан олинган маълумотнома билан ҳам тасдиғини топди. Қарздорлик кўрсаткичларни базага нотўғри киритилиши оқибатида келиб чиққанлиги кузатилиб, қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди ва уни тегишли далолатнома асосида фуқаронинг абонент рақамидан чиқарилиши чора-тадбирлари кўрилди.