Ўзбекистонда бир кунда 153 киши ковид юқтириб олди
Ўзбекистонда 4 декабрь, якшанба куни расман 153 киши (шанба куни — 162 киши)да коронавирус аниқланди. Энг кўп беморлар, доимгидек, пойтахтда қайд этилди.
Ўзбекистонда 4 декабрь, якшанба куни расман 153 киши (шанба куни — 162 киши)да коронавирус аниқланди. Энг кўп беморлар, доимгидек, пойтахтда қайд этилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан АОКА директори ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона давлат университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкилланди.
Тошкентда хусусий бандлик фирмаси 100 га яқин фуқарони хорижда ишга жойлаштиришга ваъда бериб, алдов йўли билан уларнинг 55 нафарини сотиб юборган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди корхона раҳбарига 8 йил 1 ой, қолган 2 нафар ходимга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Лойиҳанинг асосий мақсади Фарғона вилоятидаги узоқ туман ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларини медисаводхонлик бўйича зарурий билим ва кўникмалар билан қуроллантириш, бу борадаги хатарлардан уларни хабардор қилиш, бу билан турли нохуш ҳолатларни олдини олишга ҳисса қўшишдан иборатдир.
Жума куни 124 киши коронавирусга чалингани қайд этилди, бундай ҳолат охирги марта июнь ойида кузатилганди (133 киши). Энг кўп вирус юқтирганлар Тошкент шаҳрида аниқланди.
Президентнинг 17.11.2022 йилдаги “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-425-сон қарори қабул қилинди.
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида ҳам мамлакатимизнинг бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида 15 та меъёрий ҳужжатлар тайёрланиб, корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган ҳамда корхонанинг расмий веб сайтига ҳам жойлаштирилган.
Қашқадарёлик Ф.Тўраева Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига мурожаат қилиб, Бувайда туманида жойлашган савдо дўконидан харид қилинган мебел жамламасидан айримларининг сифатсиз чиққанлиги юзасидан мурожаат қилиб, бу борада ўзининг қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқаришида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи Д.Қўчқорова янги автомобил сотиб олиш учун шартнома шартларида кўрсатилган суммадаги тўловларни амалга оширгач, белгиланган вақтда етказиб берувчи томоннинг «Автомобилингиз келди, олиб кетинг», деган мазмундаги хабарини кутган. Лекин у томондан ҳадеганда дарак бўлавермаган.
Фарғона ИЭМ 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолини, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик ва электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга оширди ҳамда марказ мавсумга шай ҳолатга келтирилди.
UzTREND жамоаси ўзининг янги мультимедиа лойиҳаси. “Тупроқ тузи” деб одатда инсоният жамиятининг етук вакиллари, энг сара инсонларига айтилади. Тўртинчи ҳикоя
Қозоғистонинг Олмаота шаҳрида World2you лойиҳаси доирасида Media Camp ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистондан 30 нафар журналистлар иштирок этдилар.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши ҳар бир давлат хизматчисининг келгуси иш фаолиятида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Унга кўра, давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш услубининг ўзига хос тартиби белгиланди.
“Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ишлаб чиқариш билан боғлиқ корхонадаги ислоҳотлар, янги маҳсулот турлари, экспорт ва импорт масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
«Илм-фан фидокори» Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танловида Фарғона шаҳридаги 40-ихтисослаштирилган ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Зулфияхон Қодирова тақдирланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгиламоқда. Тегишли низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.
Сергели туманида бир гуруҳ шахслар корхона фаолиятини кенгайтиришда эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда. Гумонланувчиларга тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Пискент прокурори ёрдамчиси 1500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Маълум қилинишича, у судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишига эришишни ваъда қилган.