Бешариқда «Соғлигинг – ўз қўлингда» номи остида лойиҳа амалга оширилмоқда
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг гранти соҳиби бўлган эди. Лойиҳа «Соғлигинг ўз қўлингда» деб номланиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш йўналишида ишлар олиб боришни кўзда тутади.
