Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 16-октябрь кунги 295-сонли ҳамда 2018 йил 14 декабрь кунги 1010-сонли “Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармасининг туман ва шаҳар филиаллари томонидан оператив ишларни қабул қилиш ва якунлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, манзиллар ягона реестрини шакллантириш юзасидан барча турдаги ёзувларни электрон маълумотлар базасига тўғри киритиш бўйича кўрсатмалар берилиб, ушбу қарор ижроси бўйича вилоятда мавжуд 1063 та маҳаллада хатлов ишлари амалга оширилди ва 20 341 та кўча тоифаларга (шох кўча, кўча, тор ва берк кўчаларга) ажратилиб, АрсГис дастурида электрон базаси шакллантирилди.
Шунга кўра, вилоятда мавжуд географик объектлар тури бўйича (туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овуллар, аҳоли пункти, маҳаллалар, кўчалар, даҳалар, мавзелар, майдонлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар) 10 077 тани ташкил қилади. 2023-2024 йилда Кадастр агентлигига давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда давлат реестрига киритиш учун юборилган географик объектлар номлари бўйича вилоятда жами 3 578 та, шундан номлаш бўйича 3 067 та, қайта номлаш бўйича 511 та ҳамда давлат реестрига киритиш учун юборилган географик объектлар номлари сони 1 912 тани ташкил қилади.
Бундан ташқари, вилоятимизда кўчаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 14-декабрь кунги 1010-сонли қарори талаблари асосида тоифага ажратиш ишлари якуни бўйича 20 341 та кўча мавжудлиги хатлов натижасига кўра аниқланди ва ҳозирги кунда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш туман ва шаҳар комиссиялари томонидан ушбу кўчаларни номлаш ва қайта номлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Алимардон Аббосхонов, Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти жамоатчилик билан Алоқалар бўйича бош мутахассиси.