Фарғонада юк машинаси она ва болани уриб юборди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

4 август куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи М.Д. “DAF” русумли юк автомашинасини “Янги Бўстон” МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган З.Ў. (исмли аёл) ва бирга яшаган ўғли 9 ёшли М.Ж.ни уриб юборган.

Натижада пиёдалар олган жароҳатларидан касалхонага олиб кетилаётганларида вафот этганлар.