Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда ҳокимлар масъулияти оширилади
Президент Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда ҳокимлар масъулиятини ошириш кўзда тутилган қонунни имзолади.
Президент Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда ҳокимлар масъулиятини ошириш кўзда тутилган қонунни имзолади.
Коррупция суд-ҳуқуқ тизимида энг хавфли ижтимоий иллатлардан бири ҳисобланади. Чунки айнан суд ҳокимияти қонун устуворлигини таъминловчи асосий институт сифатида жамиятда адолат мезонини белгилайди. Суд тизимида коррупциянинг мавжудлиги фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга тўсқинлик қилади, давлатга бўлган ишончни сусайтиради ва ҳуқуқий давлат тамойилларига путур етказади.
Президентнинг 19.09.2025 йилдаги «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-288-сон қарори қабул қилинди.
Жумладан, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлардан бири сифатида белгиланмоқда.
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Uzsungwoo” Ўзбекистон-Корея Республикаси қўшма корхонасида “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Навоий шаҳри ҳамда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманларида фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети Тошкент филиали мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров маълум қилди.
Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, ССВ томонидан тиббиёт тизимида коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Андижон ва Хоразм вилояти, шунингдек, Тошкент шаҳрида тиббиёт муассасаларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Пора таклиф қилиш тўхтамас экан, пора олиш ҳам тугамайди. Ўзингизни ўзгартиринг. Порахўрликка йўқ денг!
Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхатини юритиш ва уларнинг давлат хизматига киришларини чеклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия лойиҳасида кўзда тутилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг архивариуси А.А. 1000 доллар пора олганида қўлга тушди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилда энг кўп таълим соҳаси ходимлари хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонун бузилиш ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди.
Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси А.I. пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бугун биз қашшоқликнинг жамиятимиздаги яна бир долзарб муаммо – коррупция билан боғлиқлик жихатлари ҳақида гаплашамиз.
Президент томонидан 09.08.2023 йилдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги ЎРҚ-860-сон Қонун имзоланди.
Пойтахтдаги қурилиш корхонаси ходими кўп қаватли турар жой биноларини қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб қўлга олинди.
Фарғона, Сирдарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.