Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда

24.01.20251 723

Президент томонидан 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора–тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1 сон Қарор имзоланди.

Узоқ муддат фойдаланиладиган товарга кафолат муддати белгиланмаган бўлса-да, истеъмолчи қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқара олади

22.01.20251 798

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Конизар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи К.И.нинг 1 000 000 сўмга сотиб олинган мобил телефон аппаратини ҳеч қанча ишлатилмасдан ишдан чиққанлиги ва унинг ушбу ҳолатни бартараф этиш юзасидан сотувчига қўйган қонуний талаблари бажарилмаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Қайси маълумотлар сир сақланиши мумкин эмас: янги қонун таҳлили

21.01.20251 552

Журналистлар, блогерлар ва фаоллар учун ахборотдан фойдаланиш – ишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Аммо давлат қандай маълумотларни тақдим этиши шарт ва қайсиларини сир сақлаши мумкин? Келинг, янги қонуннинг нозик жиҳатларини кўриб чиқайлик.

Замонавий сабзавотчиликда муваффақият калити

20.01.20252 211

Ўзбекистон сабзавот етиштириш секторида томчилатиб суғориш усулини қўллаш ҳолатлари, асосан, йирик хўжаликларда учрайди. Ўрта ва кичик деҳқон/фермер хўжаликларида эса бу технологиядан фақат сув танқис бўлган ҳудудлардагина фойдаланилади, чунки, аксарият фермерларнинг фикрича, томчилатиб суғоришни жорий этишнинг асосий сабаби сувни тежашдир.

Нуқсонлари мавжудлиги даъво қилинган музлатгич мақбул сифатдагисига алмаштириб берилди

19.01.20251 696

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Муқимий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи М.Ж.нинг 10 800 000 сўмга харид қилинган музлатгичнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни сифатлисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Давлат сирлари тўғрисидаги янги қонун: у ОАВ учун нимани англатади?

16.01.20251 793

Журналистларнинг иши – бу ҳаққоний ахборот учун доимий кураш. Бироқ, улар нашр қилмоқчи бўлган ахборот турли хил қонунчилик чекловлари остида бўлиши ҳам мумкин. Шуни тушуниш муҳимки, ҳар қандай чекловлар Ўзбекистон Республикаси риоя қиладиган халқаро стандартларга мос келиши керак.

Брифинг: 2024 йилда истеъмолчилар келиб тушган мурожаатлар таҳлили

15.01.20251 657

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) жамиятлари томонидан ўтган 2024 йилда истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилди.

Автомобил учун харид қилинган эҳтиёт қисмлари алмаштирилди

13.01.20251 695

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг А.Тўқай кўчасида яшовчи Д.Ю.нинг шахсий автомобили учун 2 600 000 сўмга харид қилган эҳтиёт қисмларининг автомашинасига техник жихатдан мос келмагани хусусидаги мурожаати ўрганилди.

2024 йилда Фарғона вилоятида инвестициялар, экспорт ва савдо йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилдаги режа ва вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

10.01.20251 709

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Нуриддин Мамажонов оммавий ахборот  воситалари вакиллари ва блогерларга вилоятнинг инвестицион салоҳияти, лойиҳалар ҳамда олиб борилган ишлар ва келгусидаги вазифалар бўйича маълумот берди.

Ҳар хил «акция»ларга қизиқиб чув тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни унутманг

08.01.20251 873

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.А.нинг ўғли Д.А.га иш жойида ўтказилган қандайдир «акция»да унга яхши тушунтирмасдан 2 454 000 сўмга муддатли тўлов шартларида товарлар расмийлаштирилганлиги, ушбу товарларни сотувчига қайтарилиши ва шартнома бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Йил якунлари: “Юксалиш” ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан қандай ишлар амалга оширилди?

06.01.20251 780

2024-йил давомида “Юксалиш” ҳаракатига жами 2394 нафар фуқаро аъзоликка қабул қилинди. Шундан 140 нафари раҳбар ходим ва депутатлар, 355 нафари илм-фан соҳаси вакиллари, 930 нафари талаба ёшлар ва волонтёрлар, 380 нафари психологлар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар ва 589 нафари МФЙ фаолларидир.

Салкам 24 миллион сўмлик қарздорлик истеъмолчи зиммасидан соқит қилинадиган бўлди

03.01.20251 658

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Ал–Фарғоний кўчасида яшовчи М.М.нинг хонадонига истеъмол қилинган электр энергияси тўловлари бўйича 23 900 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ва ҳолатга ойдинлик киритилиб, муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.