Истеъмолчидан ортиқча ушлаб қолинган пул маблағи қайтариб берилди

31.07.20241 821

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Сўфилар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.И.нинг товарларни истеъмол кредитига реализация қилувчи савдо дўкони унинг банк пластик картасидан 1 586 000 сўм ортиқча пул маблағи ушлаб қолганлиги ҳолати юзасидан Ички ишлар бошқармасининг “102” қисқа рақамига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.

Бобо набираси учун сотиб олган велосипедда аниқланган нуқсонлар бартараф этиб берилди

26.07.20241 782

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Миндонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Л.М.нинг набираси учун 1 200 000 сўмга харид қилган уч ғилдиракли велосипед-тандемда аниқланган нуқсонлар ва сотувчи томонидан ушбу нуқсонларни бартараф этиш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги масаласидаги мурожаати ўрганилди.

Фуқаролик жамияти институтларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди

24.07.20241 801

Фарғона шаҳрида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан «Халқ депутатлари Кенгашларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маиший техникада юзага келган нуқсонни бепул бартараф этиб берилиши чора-тадбирлари кўрилди

22.07.20241 918

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Ўзбекистон туманининг «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.З.нинг Қўқон шаҳридан харид қилган телевизорда фойдаланиш давомида нуқсон келиб чиққани ортидан бир қанча муаммоларга дуч келгани ва ундаги нуқсонларни бепул бартараф этиб берилишида ёки мақбул сифатдагисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ёзган мурожаати ўрганилди.

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади

19.07.20241 681

“Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Ўзбекистонда электросамокатларга тротуарларда соатига 10 км дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди

18.07.20241 973

Ўзбекистонда электросамокатчиларга пиёдалар йўлкаларидан соатига 10 км дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Пластик картадан ортиқча ечиб олинган маблағ эгасига қайтарилди

16.07.20241 640

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Тарона» кўчасида яшовчи Э.А.нинг «Uzum nasiya» иловаси ёрдамида харид қилинган уй жихозлари учун тўловнинг банк пластик картасидан 2 200 000 сўмдан икки марта ечиб олиниб, тўланган тўловларда фақат бир мартаси акс этганлиги ва ушбу ортиқча ечиб олинган маблағни қайтариб олишда қийинчиликка дуч келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Нотўғри маълумот берилиши натижасида харид қилинган товар сотувчига қайтарилиб, истеъмолчига мақбул сифатдагиси берилди

15.07.20241 786

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Сойбўйи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Х.нинг харид қилинган хўжалик буюми қадоғида кўрсатилган маълумотларга тўғри келмаганлиги ва товарни бошқасига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи ҳақдор экан

10.07.20241 849

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги «Садда» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н. Ю. нинг “Фарғона сув таъминоти” АЖ Тошлоқ туман филиали хизматидан норози бўлиб берган аризаси ўрганилди.

Cохта ҳавола юбориб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс аниқланди

08.07.20241 788

Тошкент шаҳрида яшовчи 61 ёшли фуқаро С.М. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан 1 млн 515 минг сўм пулларини яширин равишда ўзлаштирганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Зўравонликка учраган хотин-қизларга қандай ёрдам берилади

05.07.20241 624

Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2024 йилдаги “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сон қарори қабул қилинди.

Болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда эътиборсизлик кетмайди

03.07.20241 893

Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда маҳсулот қадоғида келтирилган маълумотлар ичида унинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик (сақлаш) муддатлари ҳақидаги маълумотлар энг муҳим маълумотлардан бири саналади.

ЭКОҚОЧҚИНЛАР ЯНА ҚОЧИШИ КЕРАКМИ?

01.07.20242 240

Кос-Кўл экоқочқинлар учун совет давридан қолган биринчи бошпаналардан бири ҳисобланади. Улар ўтган асрнинг 80-йилларида Орол денгизи соҳилларидан бу ерга — Нукус шаҳри чеккасига кўчиб келишган.