Янги 2024 йил билан!
Азиз муштарийлар! Сизларни кириб келаётган 2024 йил билан чин қалбдан табриклаймиз!
Азиз муштарийлар! Сизларни кириб келаётган 2024 йил билан чин қалбдан табриклаймиз!
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида фарғоналик ўғил-қизлар учун “Президент арчаси” байрам тадбири ташкил этилди.
2023 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-889-сонли қонуни билан маъмурий суд ишларини кўриб чиқишнинг тартиби ва муддатларига қатор ўзгартиришлар киритилди.
Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Г.Т. келинига тегишли сим картани олиб, ўзининг телефон аппаратига солди ва ушбу сим картага уланган келини М.Ю.нинг “Хумо” пластик картасидан жами 704 000 сўм пул маблағларини “Клик” иловаси орқали нақд пул шаклида ечиб олди.
2023 йилда Фарғона вилоятида ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматлари ҳажми 1 трлн. 27,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу рақам 2022 йилда 669,9 млрд сўмга тенг бўлган.
Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларимизни чет элга чиқишида бир қанча қулайликлар яратилган бўлсада, баъзи фуқароларимиз чегарадан ўтиш қоидаларига амал қилмай, уларни бузиб, турли қонунбузилишларига йўл қўяётганликлари ачинарли ҳол.
Амалдаги қонунчиликка кўра истеъмолчида мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида алмаштириб олиш ҳуқуқи мавжуд. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш учун эса товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган, истеъмол хусусиятлари сақланган бўлиши талаб этилади.
Ўзбекистонда эндиликда пенсия ва нафақа тўловини ортиқча оворагарчиликсиз тўхтатиб туриш имкони яратилди, деб хабар берилмоқда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида. Маълум қилинишича, my.gov.uz порталида “Пенсия ва нафақа беришни тўхтатиб туришга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.
Сўнгги кунларда интернет, ижтимоий тармоқларда акциялар, товарларнинг келишилган миқдорини сотиб олиш шарти билан тақдим этиладиган чегирмалар, мавсумий чегирмалар ташкил қилингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бунда кўпинча муайян ҳолатга чегирмалар (компаниянинг йиллиги, миллий байрам ва бошқалар) кенг қўлланилади.
Мазкур жараён уч босқичда олиб борилади. Биринчи босқич – тайёргарлик палласи бўлиб, 2-3 йилга яқин вақт давом этади. Тайёргарлик жараёнидаги энг муҳим масала аҳолини рўйхатга олишда фаол иштирок этиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилади, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқилади ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.
– Мен Фарғона шаҳридаги «Quvonch» кредит савдо дўконидан 900 000 сўмга Mega русумли кўп функцияли гўшт майдалагич харид қилдим. Уни уйга олиб келиб биринчи марта ишлатишим жараёнидаёқ гўшт мадалагичнинг ички пичоқлари ва пластик қисми ўз-ўзидан синиб қолди. Бу борада дўконга қилган мурожаатим ижобий ечим топмасдан келмоқда, – дейди Фарғона тумани «Аввал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи истеъмолчи Д.К. ёзма мурожаатида.
Қува туманида яшовчи фуқаро Н.З нинг ҳаракатлари ва унинг боласини сотиш ҳақидаги гаплари ён атрофдагиларда шубҳа уйғота бошлади. Натижада бу ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олиниб, тегишли тартибда тезкор тадбир ўтказилди.
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига «Қашқар» МФЙда яшовчи фуқаро Ш. А. хонадонидаги сув ҳисоблагич мосламаси мутахассис томонидан қиёслов кўригидан ўтказиш учун ечиб олиб кетилгандан сўнг уни қайта ўрнатиш жараёнида ҳисоблагич қиёслаш кўригидан ўтганлигини тасдиқловчи сертификати тақдим этилмаганидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Янгиер шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони Туркия ва Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 8100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм олганлар ушланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2023 йилдаги «Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаганлиги учун ҳуқуқий таъсир чоралари кучайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 649-сон қарори қабул қилинди.
Ҳар биримиз истеъмолчи эканмиз, кундалик турмуш жараёнида бизга нуқсонли товар сотилиши ёки сифатсиз хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ ҳолатларга дуч келмаслик ҳеч биримизга кафолатланмаган.
“Фарғона” божхона пости бошлиғи лавозимида хизмат қилган собиқ божхона ходими А.Ашуров суд ҳукми билан оқланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М. Тухватуллинанинг тумандаги савдо марказидан харид қилган музлаткич сифатсиз чиққанлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда асосий эътибор барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, мамлакатимиз Конституцияси ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигида аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқлари устиворлиги таъминлаб берилганлиги, ушбу ҳолат халқаро ҳуқуқ нормаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар талабларига тўлақонли мос келишига қаратилди.