Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида фарғоналик ўғил-қизлар учун “Президент арчаси” байрам тадбири ташкил этилди.
Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров иштирок этдилар.
Бу йил вилоятимиз бўйича жами 814 нафар оилавий болалар уйлари ҳамда «Мурувват» болалар интернат уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ўғил-қизларга Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари ва ғамхўрликлари сифатида Президент совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, вилоятимиз шаҳар ва туманларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 400 нафар фарзандларига вилоят ҳокимининг Янги йил совғалари ҳам топширилди.