Фарғона шаҳридаги 1-сектор штабида иш билан банд бўлмаган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда 50 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар иштирок этишди.
Ярмаркада ўндан ортиқ корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ўзларида мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф этишди. Тадбир давомида 10 нафарга яқин ёшлар касбга қайта ўқитишга йўналтирилди.
Шунингдек, иқтисодиётнинг турли соҳаларига 12 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, меҳнат қонунчилиги, кооперативларга аъзо бўлиш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлашиш, ишсизлик нафақаси олиш бўйича ҳам ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.