Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойларида юридик шахсларга хизмат кўрсатишда жами 9 829та қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Унга кўра, қонун бузилиш ҳолатлари аксарият ҳолларда муддатларни бузиш, ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш, тўғридан-тўғри хизмат кўрсатиш, асоссиз рад этишда намоён бўлган. 5 705 ҳолатда ҳокимлик органлари, 776 ҳолатда муҳандислик тармоқларига уланишда, 538 ҳолатда қурилиш ва 47 ҳолатда кадастр билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда қонун талаблари бузилишига йўл қўйилган.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 4 мингга яқин таъсир чоралари кўрилган. Бунинг натижасида 183 киши интизомий жавобгарликка тортилган, 30 ходим вазифасидан озод этилган, 155 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.
Тахлил этилганда
Қува туман истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш жамияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ва Федерациянинг ички меъёрий хужжатларига асосан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, тахлил қилиш натижалари бўйича тегишли ташкилотларга тақдим этиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан 2018-йил 1-чорак давомида истеъмолчилардан тушган ариза ва мурожаатлар сони 11 тани ташкил этган бўлиб, улар газ таъминоти, электр, транспорт ва бошқа сохаларга таалуқли бўлиб, уларнинг барчаси тўлиқ ва ўз муддатларида ўрганиб чиқилиб, истеъмолчилар фойдасига 1 464 400 (бир милион тўрт юз олтмиш тўрт минг тўрт юз) сўм маблағ қайта хисоб-китоб қилинишига эришилди.
Шунингдек, ўтган 2017-йил 1-чорак давомида қилинган ишларга назар ташласак, жамиятга тушган ариза ва мурожаатлар сони 26 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг 20 таси ёзма, 6 таси оғзаки яъни “Ишонч телефонлари” орқали тушган мурожаатлардир.
Ушбу мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижасида 5 378 600 ( беш миллион уч юз етмиш саккиз минг олти юз) сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта хисоб-китоб қилинишига эришилган.
2018-йил 1-чорак якунларига этибор қаратилса истеъмолчилар фойдасига қайта хисоб-китоб қилинган маблағлар миқдори 1 464 400 (бир милион тўрт юз олтмиш тўрт минг тўрт юз) сўмни ташкил қилган, 2017-йил 1-чорак давомида эса истеъмолчилар фойдасига қайта хисоб-китоб қилинган маблағлар 5 378 600 ( беш милион уч юз етмиш саккиз минг олти юз) сўмни ташкил этган.
Тахлиллардан кўриниб турибдики, Кува туман истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш жамияти томонидан тумандаги ташкилот, корхона, муассасалар ишчи ходимлари ва ахоли ўртасида ўтказиб келинаётган давра сухбатлари, ўқув семинарлари ўз самарасини бераётганлиги натижасида, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимлари ошиб, 2018-йил 1-чорак давомида истеъмолчилардан тушган аризалар сони камайганлигига ва тумандаги хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан хам хизмат кўрсатилиши изга тушаётганлигидан далолат бермоқда.
А. Тўхтабоев,
Жамиятнинг хуқуқий ҳимоя бош мутахассиси.