CАВОЛ:
Уйнинг электр энергия, газ ва сув учун тўланган чек китобчалар йўқолиб кетган. Уларни қайтадан тикласа бўладими?
Ахрор. К., Марғилон шаҳри.
ЖАВОБ:
Коммунал хизмат тармоқларига уланган ҳар бир жисмоний шахс истеъмолчилари билан коммунал хизматларини кўрсатиш корхоналари ўртасида шартнома тузилади ва ҳар бир истеъмолчига шахсий ҳисоб рақами берилиб, ҳисоб-китоб қилинади. Истеъмолчи томонидан тўланган тўловлар ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига келиб тушади ва икки нусхада тўлов квитанцияси тўлдирилади ҳамда бир нусхаси истеъмолчида, иккинчи нусхаси белгиланган тегишли банкда қолади. Тўлов квитанциялари охирги 3 йил муддатгача сақланади. Тўлов квитанциялари йўқолган тақдирда коммунал хизматларини кўрсатиш корхоналарининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиб, ўзининг ҳисоб рақамига келиб тушган барча тўловлар миқдорини, тўлов санаси ва ҳозирги кунда қарзи мавжудлиги ёки акси тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин.
Саволга ҳуқуқшунос Камолиддин Тилябоев жавоб берди.