Болаларга, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолларда, нафақат васийлик ва ҳомийлик органлари органларига, балки бошқа давлат органларига ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди. Уларнинг мурожаатларини 18 ёшга тўлмаган ва, бинобарин, тўлиқ муомала лаёқатига эга эмас, деган асос билан кўриб чиқмасдан қолдириш мумкин эмас.
Вояга етмаганларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда уларнинг қонуний вакиллари, васийлик ва ҳомийлик органлари иштирок этишлари мумкин. Бунда боланинг фикри, унинг ёшидан қатъи назар, инобатга олинади, якуний қарор эса унинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилиниши керак.
Мурожаатда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари уни тегишли давлат органига, бошқа ташкилотга ёки мансабдор шахсга ёхуд васийлик ва ҳомийлик органига юбориши шарт.
14 ёшга тўлгач, болалар ўз таъминоти учун отаси ёки онасидан ёхуд ота-онаси алоҳида яшаган тақдирда – бир вақтда иккаласидан алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли.
Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 11.03.2020 йилдан кучга кирди.