Ўзбекистонда темир йўл чипталари учун 30 фоизли чегирмалар жорий этилмоқда 31.10.2019 Истеъмолчи билиши шарт!, Меҳнат миграцияси, Расмий1 948 Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 20 фоиздан 30 фоизгача ички йўналишдаги поездлар учун тариф нархига чегирмалар ўрнатилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда. Хусусан, 060/059, 062/061-сонли «Тошкент – Андижон – Тошкент» йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади: – поезд жўнаб кетишидан 2-5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20 фоиз; – поезд жўнаб кетишидан 6-45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30 фоиз. 007/008-сонли «Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент» йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади: – поезд жўнаб кетишидан 2-5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20 фоиз; – поезд жўнаб кетишидан 6-45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30 фоиз.