Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқаларнинг пора олиш жинояти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматихабар қилди.
Маълум бўлишича, улар олдиндан тил бириктириб, фуқаролар О.Н. ва Ф.Т.ларнинг ишончига кириб, «М» фермер хўжалигига тегишли такрорий экиндан бўшаган 5 гектар ер майдонини О.Н.нинг номига боғдорчилик йўналиши учун ажратиб бериш ва туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришга ваъда берган. Эвазига 30 000 доллар талаб қилган.
Шундан 22 000 доллар ва 28,5 миллон сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ тумани филиали 2-тоифали мутахассиси Э.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 («Фирибгарлик») ва 28,211-моддалари («Пора бериш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.