Пенсия жамғармасидаги 1 миллион сўмдан ортиқ маблағ нотўғри ҳисоб рақамига ўтказилган
Фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ маблағлар ўз вақтида ва тўғри ҳисоб рақамига ўтказилиши муҳим. Чунки бир қарашда техник хатодек туюлган кичик адашиш ҳам инсон учун кутилмаган молиявий муаммога айланиши мумкин. Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Х.нинг мурожаати ҳам ана шундай ҳолат билан боғлиқ бўлди.
