Сотувчи истеъмолчини етарли даражада тўлиқ бўлган маълумот билан таъминламагани оқибатида судда ютқазди

25.03.20241 717

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судида Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти (даъвогар) томонидан истеъмолчи К.И. (манфаатдор шахс)нинг манфаатини кўзлаб жавобгар (Yevro story Fergana MChJ) томон билан шартномани бекор қилиш ҳамда ундан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилди.

Наврўзи олам муборак бўлсин!

21.03.20241 398

Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин. Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин!

Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхати тузилиши кутилмоқда

18.03.20241 974

Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхатини юритиш ва уларнинг давлат хизматига киришларини чеклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия лойиҳасида кўзда тутилган.

15 март – “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”

15.03.20241 750

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “15-март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” мавзусида брифинг ҳамда байрам тадбири ўтказилди.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида географик хусусиятларнинг ўрни

14.03.20241 533

Аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири географик хусусиятларнинг кенг қамровли таснифланиши мумкин бўлган даражадир. Аҳолини рўйхатга олиш тоифасини аниқлагандан сўнг, ушбу тўпламнинг географик жойлашувини ўрганиш мумкин бўлади. Яшаш жойини “оддий яшаш жойи”ни аниқ топишдир.

Нуқсонли мобил қурилма янгисига алмаштирилди

13.03.20241 698

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Деҳқонтўда» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Г.Р.нинг муддатли тўлов шартларида харид қилинган маиший техника ва буюмлардан бирининг носоз чиққанлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Бола туғилганида бир марталик нафақа кимларга тўланади

11.03.20241 839

Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йилдаги ВМҚ-110-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Фарғона вилояти кўчалари электрон харитага киритилмоқда

09.03.20241 679

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 16-октябрь кунги 295-сонли ҳамда 2018 йил 14 декабрь кунги 1010-сонли “Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармасининг туман ва шаҳар филиаллари томонидан оператив ишларни қабул қилиш ва якунлаш ишлари олиб борилмоқда.

Истеъмолчи банк картасидан унинг фамилиядоши кредит тўловига ўтказиб юборилган маблағ қайтарилди

04.03.20241 761

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Марғилон шаҳрида яшовчи Х.Д.нинг олинган кредит маблағи учун амалга оширилган тўловни ўз ҳисоб рақамида акс эттирилмаслиги оқибатида мазкур тўловлардан қарздорлик юзага келганлиги ҳақидаги муаммосини баён қилиб, назорат қилувчи идоралар ва ҳудудий бирлашмага қилган ёзма мурожаати ўрганилди.

Ҳуқуқий оқибатларини яхши тушуниб етган сотувчи истеъмолчининг қонуний талабини қаноатлантиришни маъқул топди

28.02.20241 650

Бағдод тумани «Мирзаобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.М. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига туман марказидаги савдо дўконидан сотиб олинган кондиционер талаб даражасида ишламаганидан сўнг сотувчига қайтарилгани, лекин сотувчи 20 кундан ортиқроқ вақт ўтган бўлишига қарамай масалани ҳал қилишни пайсалга олиб келаётганлиги борасида мурожаат қолдирган.

Нуқсон сабаб товарнинг кафолат муддати тугашига тўрт ой қолганда бошқасига алмаштирилди

27.02.20241 596

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Муқанна» кўчасида яшовчи истеъмолчи Ў.Ё.нинг муддатли тўлов шартларида харид қилинган блендерни носоз чиққанлиги ҳолати юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

1 2 3 81