Пандемияга қарамасдан Фарғонадан маҳсулотлар экспорти барқарор ўсиш тенденциясини намоён қилмоқда
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь-август ойлари давомида жами қиймати 485 миллион долларлик товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.