Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сон Фармони билан яратиб берилган имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда манфаатдор идоралар ҳамкорлигида олис ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида ишлар бошлаб юборилганлиги хусусида хабар бериб ўтгандик.
“Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги жами 5 та туманнинг 6 та олис ҳудудларини ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида иш олиб бормоқда. Мазкур Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги “Янгиҳаёт” ҳамда “Маллачек” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Найман” ҳамда Учқўрғон туманидаги “Халфатўпи” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Фарғона вилоятининг Қува туманидаги “Султонобод” ва Қўштепа туманидаги “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинларидир.
Ижтимоий буюртма лойиҳаси билан қамраб олинган хонадонлар сони 3727 тани, аҳоли сони эса 20056 нафарни ташкил қилади. Ушбу маълумотларни қуйида маҳаллалар кесимидаги диаграмма мисолида кўришимиз мумкин:
Лойиҳа бўйича жами 119300 метр умумий тармоқ тортилиши, 3 та ичимлик суви қудуқларини реконструкция қилиш, 6 та ичимлик суви қудуқларини янгитдан қазиш каби ишларни олиб бориш режалаштирилган.
Энди ҳудудлар бўйича амалга оширилган ишларга алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтайлик. Бунда амалга оширилаётган ишларни лойиҳа бўйича режалаштирилган ишлар, шунингдек лойиҳага кўра, санитар ҳимоя зонасини қуриш ҳамда ичимлик суви тармоғини тортиш йўналишлари бўйича алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз.
Балиқчи тумани “Янгиҳаёт” МФЙ бўйича:
Пудрат ташкилоти сифатида «Saxovat unumi» МЧЖ иш олиб бораётган мазкур ҳудудда 14000 метрга яқин тармоқ ётқизилиши ишлари олиб борилиши, 1 дона ичимлик суви қудуғини реконструкция қилиш ва янги сув минораси барпо этиш режалаштирилган.
Бугунги кунда санитар ҳимоя зонасининг темир панжарали тўсиқлар ўрнатиш (70%), сув минораси (85%), дозатор хонаси (70%), насос хонаси (70%), сув бочкасини (90%) қуриш ёки ўрнатиш ишлари тугалланиш арафасида. Навбатда трансформатор ўрнатиш ишлари турибди.
Ичимлик суви тармоғини тортиш йўналишида эса 9925 метр (умумий ҳажмга нисбатан 71%) траншея ковланиб, шунча ҳажмдаги тармоқ ётқизиш ишлари олиб борилган. 86 та уланиш нуқталаридан 59 таси (69%) бажарилиб, бу ерларда монтаж ишлари тугалланган. Тармоққа уланадиган хонадонларнинг 250 таси (49%)ида ишлар тўлиқ ниҳоясига етказилган.
Балиқчи тумани “Маллачек” МФЙ бўйича:
Мазкур ҳудудда «Бунёдкор транс сервис» МЧЖ пудрат ташкилоти сифатида фаолият олиб бормоқда. Лойиҳага кўра, бу ерда 18200 метр тармоқ ётқизилиши ишлари олиб борилиши, 1 дона ичимлик суви қудуғини янгитдан қазиш ва янги сув минораси барпо этиш кўзда тутилган.
Жорий йилнинг 5 май ҳолатига, мазкур ҳудуд санитар ҳимоя зонаси темир панжарали тўсиқлар билан тўлиқ ўраб олинган. Сув минораси (90%), дозатор хонаси (70%), насос хонаси (70%), сув бочкасини (90%) қуриш ёки ўрнатиш ишлари тугалланиш, трансформатор ўрнатиш ишлари эса бошланиш арафасида.
Ичимлик суви тармоғини тортиш йўналишида 5150 метр (умумий ҳажмга нисбатан 28,3%) траншея ковланиб, унинг 5025 метрида тармоқ ётқизиш ишлари олиб борилган. Уланиш нуқталаридан 31 таси (режага нисбатан 30,7%) бажарилиб, уларнинг 20 тасида монтаж ишлари ниҳоясига етказилган. Жами 572 та хонадонлардан 180 тасида тармоққа улаш ишлари тугалланган.
Поп тумани “Найман” МФЙ бўйича:
Ушбу ҳудудда «Namangan maxsus inshoot qurilish» МЧЖ иш олиб бормоқда. Лойиҳа ниҳоясида мазкур ҳудудда 28200 метр умумий тармоқ тортилиб, 2 дона янги ичимлик суви қудуғи ва мавжуд сув минораларини каркас қисми қайта таъмирланиб сув идишлари янгиланади.
Шу кунга қадар, ҳудуднинг 1-санитар ҳимоя зонасида темир пнжарали тўсиқлар ва трансформатор ўрнатиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган. Сув минораси, дозатор хонаси, насос хонаси, сув бочкасини қуриш ёки ўрнатиш ишлари тугалланиш арафасида (умумий 90%).
2-санитар ҳимоя зонасида эса темир панжарали тўсиқлар ўрнатиш (60%), сув минораси (90%), дозатор хонаси (70%), насос хонаси (70%), сув бочкаси (90%), трансформатор ўрнатиш (90%) ишлари давом эттирилмоқда.
Жами 28200 метр узунликдаги тармоқнинг 4038 метрида траншея ковлаш ишлари олиб борилиб, шунча миқдордаги тармоқ ётқизиш ишлари ҳам олиб борилган. 28 та уланиш нуқталари ўрнатилиб, уларнинг 20 тасида монтаж ишлари тугалланган. Навбатда 640 та хонадонни тармоққа улаш бўйича ишлар турибди.
Учқўрғон тумани “Халфатўпи” МФЙ бўйича:
«Murodil vaqt invest» МЧЖ пудрат ташкилоти сифатида иш олиб бораётган мазкур ҳудудда 1 дона ичимлик суви қудуғи қазилиб, янги сув минораси ўрнатилади ҳамда 14900 метр узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилади.
Бугунги кунга келиб, мазкур ҳудуд санитар ҳимоя зонасида темир панжарали тўсиқлар (80%), сув минораси (20%), дозатор хонаси (90%), насос хонаси (90%), сув бочкасини (20%) қуриш ёки ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда, трансформатор ўрнатиш ишлари эса бошланиш арафасида.
Жами бўлиб 2000 метр (бажарилиши керак бўлган миқдорнинг 13,4%) узунликда траншея ковланиб, мазкур траншеяга тармоқ ётқизиш ишлари олиб борилган. 124 та уланиш нуқталаридан 4 таси ўрнатилган ва уланиш нуқталарида бажарилиши керак бўлган ишлар 60% га якунланган. Ҳозирда 486 та хонадонларни тармоққа улаш ишларини бошланиши кутилмоқда.
Қува тумани “Султонобод” МФЙ бўйича:
Мазкур ҳудудда «Obi hayot qurilish injiniring» МЧЖ томонидан пудрат ташкилоти сифатида ишлар олиб бориши натижасида 1 дона мавжуд ичимлик суви қудуғини реконструкция қилиш ва 1 донасини янгитдан қазиш ҳамда 16000 метр узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилиши кутилмоқда.
Ҳудуднинг 1-санитар ҳимоя зонасида трансформатор ўрнатиш ишлари тўлиқ тугалланган. Темир панжарали тўсиқлар (80%), сув минораси (90%), дозатор хонаси (70%), насос хонаси (70%), сув бочкасини (90%) қуриш ёки ўрнатиш ишлари эса давом эттирилмоқда.
2-санитар ҳимоя зонасида эса темир панжарали тўсиқлар (10%), сув минораси (15%), сув бочкасини (5%) қуриш ёки ўрнатиш ишлари давом эттирилаётган бўлса, дозатор хонаси, насос хонаси ва трансформатор ўрнатиш ишлари бошланиш арафасида турибди.
Ичимлик суви тармоғини тортиш йўналишида эса 12000 метр (жамига нисбатан 75,0%) траншея ковланиб, шунинг 10000 метрига тармоқ ётқизиш ишлари тугалланган. Мавжуд 600 та хонадонларнинг 58 тасида тармоққа улаш бўйича ишлар олиб борилган. Уланиш нуқталарини ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари эса ҳали бошлангани йўқ.
Қўштепа тумани “Оқтепа” МФЙ бўйича:
Пудрат ташкилоти сифатида «Бунёд бўстон» МЧЖ иш олиб бораётган мазкур ҳудудда лойиҳа бўйича 1 дона мавжуд ичимлик суви қудуғини реконструкция қилиш ва 1 донасини янгитдан қазиш, сув минораларини ўрнатиш ҳамда 28000 метр узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилиши ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда ҳудуднинг 1-санитар ҳимоя зонасида темир панжарали тўсиқлар ўрнатиш (10%), сув минораси (90%), дозатор хонаси (10%), насос хонаси (10%), сув бочкасини (90%), трансформатор ўрнатиш (10%) бўйича қуриш ёки ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.
2-санитар ҳимоя зонасида эса темир панжарали тўсиқлар (10%), сув минораси (10%), сув бочкасини (5%) қуриш ёки ўрнатиш ишлари давом эттирилаётган бўлса, дозатор хонаси, насос хонаси ва трансформатор ўрнатиш ишлари бошланиш арафасида турибди.
Ҳудуд бўйича траншея ковлаш ишлари бошланди, тармоқ ётқизиш, уланиш нуқталарини ўрнатиш ва монтаж қилиш ҳамда хонадонларни тармоққа улаш ишлари бошлангани йўқ.
Юқоридаги ҳудудларда олиб борилаётган ишларнинг умумий ҳолатини эса қуйидаги маълумотларнинг ўртачасидан келиб чиқувчи диаграмма воситасида ифодалаш мумкин:
Бугунги кунда “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан олис ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасидаги барча ишларни ўз муддатларида ниҳоясига етказиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.