Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси – демократик жараёнларнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, “Юксалиш” Ҳаракати вилоят бўлими, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда “2026-2030 йилларда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси: ташаббуслар, таклифлар, муҳокамалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
