Сотувчи истеъмолчидан олиб қўйган скутер қайтариб олиб берилди

27.02.20261 897

Ўзбекистон туманида яшовчи У.Б. прокуратура органларига ариза билан мурожаат қилиб, шартнома қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилган скутерини сотувчи томонидан олиб кетилганлиги, ҳолатни ўрганиб чиқиб амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.

Ўзбекистонда фуқаролар номида нечта банк картаси ва SIM карта борлигини текшириши мумкин бўлади

20.02.20261 940

Ўзбекистонда фуқаролар ўзига нечта банк картаси ва SIM карта расмийлаштирилганини текшириб, ортиқчасини ёптириши мумкин бўлади. Мамлакатнинг 2026 йилга мўлжалланган давлат дастурида белгиланишича, бу хизмат 2026 йил декабрдан ЯИДХПда йўлга қўйилади.

Кафиллик — ишонч эмас, ҳуқуқий жавобгарлик

18.02.20261 862

Амалдаги тартиб қоидаларга кўра, банк кредити бўйича оила аъзоси, қариндош уруғи, таниш-билишлари ва бошқаларга кафил бўлган шахс кредит маблағи ажратган кредит ташкилоти олдида қарз олувчи билан баравар ҳажмда жавоб беради.

Рақобат қўмитаси савдо тармоқларини Рамазон ойида нархларни оширмаслик бўйича огоҳлантирди

16.02.20261 985

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистондаги йирик савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойида нархлар барқарорлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Муддатли тўлов шартлари вақтида бажарилмаганлиги оқибатида олиб қўйилган скутер ва гилам истеъмолчига қайтарилди

11.02.20262 213

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига истеъмолчи М.О. томонидан киритилган мурожаатда айтилишича, у 2024 йилда кредит савдо дўконидан қийматини бўлиб тўлаш шарти билан 9 534 000 сўмга скутер ва 6 564 906 сўмга гилам харид қилган.

Ўзбекистонда квартира олмоқчи бўлганларнинг шикояти асосида 22,1 млрд сўм пуллари қайтарилди

09.02.20262 120

Ўзбекистонда қурилиш соҳасига оид мурожаатлар асосида 22 миллиард сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Истеъмолчилар муаммоларини судлар воситасида ҳал қилишда Марғилон тажрибаси

04.02.20262 174

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Марғилон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўтган йиллар давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини судларда ҳимоя қилиш йўналишида етарлича малака ва тажриба тўпланди.

Виза муддатини узайтириш тартиби такомиллаштирилди

02.02.20262 096

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сон қарори билан Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.