Хатолик оқибатида банк картасидан икки марта пул ечиб олинган истеъмолчига ортиқча ечилган пул суммаси қайтарилди

14.11.20251 385

Дўконда маҳсулотлар харид қилиш жараёнида банк картангиз орқали савдо терминалидан пул тўладингиз. Телефонингизга келган СМС хабарномасидан картангиздан бир хил сумма икки марта кетма-кет ечилганлиги маъулм бўлди. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Ўзбекистонлик мигрантлар соғлиғи ва ҳаётини суғурта қилиш йўлга қўйилиши мумкин

12.11.20251 840

Хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётини ихтиёрий суғурта қилиш тизимини жорий этилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларни суғурта қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Кесиб сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишда нималарга эътибор қилиш керак?

10.11.20251 595

Айрим озиқ овқат товарларини, масалан колбаса маҳсулотларини харидорнинг илтимосига кўра кесиб сотилиши мумкин. Бундай ҳолатларда ишлаб чиқарилган санаси ёнига унинг қадоғи очилиб, кесилган санасини ёзиб қўйилиши шарт. Чунки бундай ҳолда маҳсулотни яроқлилик (сақлаш) муддатлари ўзгаради.

Электр тармоқларига янги уланадиган якка тартибдаги уй-жойларга ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобидан ўрнатилиши керак?

07.11.20251 697

«Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»да маиший истеъмолчиларда ўрнатилган ҳисоблагичларни сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий қиёсловдан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд ҳисоблагичларни алмаштириш ҲЭТК маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, бунда ҳисоблагич хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда унинг иштирокида ҲЭТК ходими томонидан ўрнатилиши белгилаб қўйилган.

Истеъмолчи юзага келган реал қарздорлик суммасини тўлайдиган бўлди

05.11.20251 734

Мурожаатни ўрганишда Тошлоқ туман жамияти томонидан ичимлик сув таъминоти корхонасига сўров хати киритилди. Унинг асосида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида хонадондаги сув таъминоти, сув ҳисоблагичга оид ҳужжатлар, истеъмолчининг оилавий шароити ўрганилди ҳамда сув ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди.