БМТ давлатларни болаларни иқлим ўзгариши таъсиридан ҳимоялашга чақирди
БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзо давлатлар учун болаларнинг атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашда нима қилишлари кераклиги ҳақидаги йўриқномани эълон қилди. Унда айтилишича, давлатлар ўз чегаралари ва ундан ташқарида ҳам атроф-муҳитга етган зарар учун жавобгар бўлиши мумкин.