Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги йўловчи темир йўл ҳаракати июнь ойи охирида тикланади, деб хабар қилди «Россия темир йўллари» компанияси.
Ўзбекистон томонидан ташкил этиладиган халқаро поездлар ҳафтасига икки марта ҳаракатланади. Чипталар сотуви тез орада очилиши кутилмоқда.
23 июндан Тошкент — Самара поезди (№5/6) ҳаракатлана бошлайди. У пайшанба кунлари Тошкентдан, якшанба кунлари эса Самарадан йўлга чиқади;
25 июндан Тошкент — Волгоград поезди (№323/324) қатнови тикланди. У шанба куни Ўзбекистон пойтахти, сешанба куни эса қарама-қарши йўналишда ҳаракатга тушади.
Поезд чиптасини жўнашдан камида 45 кун олдин сотиб олиш мумкин.
Шунингдек, ўзбекистонликларнинг Россияга киришига қўйилган чекловлар олиб ташланиши эълон қилинди — 14 июндан бошлаб улардан ПЦР тести талаб этилмайди.