Oy: Avgust 2020
Давлат харидлари бўйича яна бир электрон платформа пайдо бўлди
Хизматлар сифатини ошириш, электрон харидлар операторлари ўртасида рақобатни ривожлантириш мақсадида янги оператор — «ХТ-Харид технологиялари» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан электрон танловлар ва электрон тендерларни ташкил этиш бўйича муқобил электрон платформа — tender.mf.uz яратилди, дея хабар берди Молия вазирлиги матбуот хизмати.
Мактабларда янги ўқув йилининг тахминий бошланиш вақти маълум бўлди
Мактабларни 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади
Ҳукуматнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади
Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Валюталар контрабандаси тушунчаси ва унинг моҳияти
Бугунги кунда давлатларнинг иқтисодиётига ва ташқи савдо фаолиятига салбий таъсир қилувчи ҳолат сифатида валюта қимматликларининг контрабанда йўли билан бир давлат ҳудудидан бошқа давлат ҳудудига олиб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муаммоли ҳодиса кенг тарқалиб бормоқда.
15 августдан карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилади
Республика махсус комиссиясининг жорий йил 15 августдан карантин чекловларини бекор қилишга оид ахбороти эълон қилинди.
40 фоиздан ортиқ ўзбекистонлик 1 млн сўмгача иш ҳақи олади
Молия вазирлиги жорий йилнинг апрель-май ойларида расмий сектордаги иш ҳақи бўйича маълумотларни эълон қилди.
Шифокорларга таъзим!
ВИДЕО
ОТМларга кириш имтиҳонлари марказий стадионларда ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.