Ҳукуматнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотибилан рағбатлантириш кўзда тутилмоқда:
Биринчидан, коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;
– ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ ўн баравар;
– унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ ўн беш баравар;
– оғир жиноят учун ‒ йигирма баравар;
– ўта оғир жиноят учун ‒ йигирма беш баравар;
Тўртинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:
– анча миқдор (БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача) учун ‒ ўн беш фоизи;
– кўп ёки жуда кўп миқдор (БҲМнинг 300—500 бараваригача ҳамда 500 баравар ва ундан кўп) учун ‒ ўн фоизи.
Ҳужжат ташаббускорларининг айтишича, Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ҳар йили қўшимча ўрта ҳисобда 300-500 млн сўм маблағлар талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
– фуқаронинг ўзига нисбатан талаб қилган шахс ҳақида тегишли органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилиши;
– расмий идоралар вакилларининг ўзига нисбатан пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақида ёхуд ўзига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида берган хабари асосида ҳуқуқбузарлик фош этилиши;
– коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.
Ҳужжат Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган ва 3 сентябрга қадар муҳокамада бўлади.