“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилиши белгиланди, дея хабар қилинди Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида.
Шу муносабат билан, фуқаролар йиғинлари амалдаги раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг ваколатлари муддати 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинларининг янги раислари (оқсоқоллари) сайлангунига қадар узайтирилди.